Tez kunda !!!
|
|
|
Shoxruz(Abadiya)
|
|
|
DAVOMAT
|
Xozir Saytdagilar: 1 MehmonJonLar: 1 FoydalanuvChilar: 0
|
|
|
Залупа!
Сообщество больших залуп!
На данном сайте вы сможете найти более 1000000 залуп!
Главная » 2013 » Июль » 3 » Yana yomg'ir yog'di , yomg'ir yergamas meni ichimga yog'di ..!
02:08 Yana yomg'ir yog'di , yomg'ir yergamas meni ichimga yog'di ..! |
Икки кун тинимсиз ёмғир ёғди. Ёмғир ер юзига эмас, менинг юрагимга, ичимга ёғди гўё. Кўзимдан тошиб чиқишга шай бўлиб турган ёшларим гўё ёмғир бўлиб юзларимни ювгандек туйилди менга. Ич- этимни кемириб, дарду ҳасратимга айланган туйғуларим ҳам шу ёмғирга қўшилиб бутун борлиқни эгаллаб олгандек бўлди. Бақиргим келди. Фарёд ургим келди. Бутун дунёни қоп-қора булутлар эгаллаб, ҳамма ёқда кўз ёшларим оқаётгандек туйилди менга. Ўзимни шу қадар бахтсиз, шунчалар ожиз ҳис қилдим. Кимгадир зорлигимни сездим... Тўрт бекатни пиёда босиб ўтдим. Ёмғир шариллаб ёғиб, ҳамма ёғим шалаббо бўлган эса-да, танам совуқни сезмас, кўксимни бир ўт куйдираётгандек менга ҳаво етишмасди. Сочларимдан сизиб тушаётган ёмғир томчилари бир армон сингари юзларимни силар, уларни бағримга қаттиқроқ босгим, қучоқлагим келарди. Ҳа, ёмғир томчиларини бағримга босгим келарди жуда. Зеро, ёлғиз ҳамроҳим улар эди. Улар менинг кўнглимдан нелар кечаётганини англарди, назаримда. Кўксимдан отилиб чиқишга шай фарёдимни ҳам эшитгандилар. Шунинг учун ҳам мени ёлғиз қўйишни истамаётгандек эдилар. Қаранг, ҳатто улар ҳам менинг дардимни ҳис қила билди. Менга ҳамроҳ бўлди. Аммо сиз... Шунча чорласам- да, чақирсам-да, овозимни эшитмайсиз. Етиб бормайди сизга менинг нола- фиғонларим. Гўё қулоғингиз кар, кўзларингиз... Йўқ, йўқ, мен сизни айбламоқчи эмасман. Бунда сизнинг айбингиз йўқ. Мен ўзим гуноҳкорман. Ахир шу пайтгача сизга кўксимда тош каби қотиб ётган дардларимнинг ақалли зиғирчасини ҳам айтганим, билдирганим йўқ. Билдирмайман, айтмайман ҳам. Негалигини биласизми? Чунки ҳозир кўзларимдан ёмғирдай тошаётган, ёмғирга айланиб осмондан қуйилаётган ёшларимни кўришингизни, ожизлигимни билишингизни истамайман. Ҳатто сизга-да кўрсатолмайман юрагимнинг қанчалар дардмандлигини. Ҳатто сизга-да очиқ-ошкор айтолмайман мени қандай изтироблар қийнаётганини. Билсангиз эди, бунинг нақадар оғирлигини. Кўксида улкан, зил тошни кўтариб юриш қанчалик оғирлигини билсангиз эди. Мен сизга ҳеч қачон ҳасрат қилмаганман. Қилмайман ҳам. Ундан кўра ерга кириб кетганим яхши. Сизда ачиниш, раҳм-шафқат туйғуларини уйғотишга уринмайман ҳеч қачон. Менга ачиниб қарашингизни, меҳрингизни садақа қилишингизни истамайман сира. Менга садақа қилинган меҳр, шафқатга айланган муҳаббат керакмас. Бундай меҳр-муҳаббатни қабул қилишга рози бўлган куним, билингки, юрагимни ҳам қатл этаман. Юраксиз яшай бошлайман. Аммо унда мен мен бўлмай қоламан. Сизга ҳам, дунёларга ҳам бегона бўлиб қоламан. Сиз эса бегонага меҳрингизни беролмайсиз. Ҳатто садақа ҳам қилолмайсиз. Шунинг учун бу ҳақда ҳеч қачон ўйламанг. Менинг гоҳо ғамга ботганимни кўрганингизда ҳам, "Бахтсиз экан” деган хаёлга бора кўрманг. Гарчи шундай бўлса ҳам, мен ҳеч қачон буни тан олмайман. Иқрор бўлмайман кўнглимдан ўтаётган туйғулар, қалбимни ўртаётган ҳислар мени ожиз қилиб кўяётгани, бахстиз кимсадай юрагимни ғамга ботираётганига. Сотқин нигоҳларим сизга қадалишига ҳам йўл қўймайман. Ишонинг, мен ўзимда шунга куч топа оламан. Иродам етади сизга қарамай, кўзларингизни кўрмай яшашга. Чунки мен учун шафқат тўла нигоҳларингизни кўриш ҳақорат. Менга ачиниб қарашингизни кўрмасам, бахтсиз, бечора деб ўйлашингизни билмасам, бас. Балки бошқалар садақа қилинган меҳрни қабул қила олар, шундай оғир юк билан яшашга сабри етар, аммо мен... Биласизми, аслида ёмғир ёққанда, мен ўзимни бахтли сезаман. Тангри менга шафқат ёмғирини ёғдиряпти, тақдир менга ҳиммат кўрсатяпти, деб ўйлагим келади бундай чоғларда. Ёмғир томчилари баданимни жунжиктирса-да, эгним хўл бўлса-да, руҳим юксалади, кайфиятим кўтарилади, онгим тиниқлашади. Шу қисқа бахтиёрликдан ўзга нарсани ўйламай қоламан. Аммо негадир бу гал бундай бўлмади. Бу гал ёмғир менга шафқат, ҳиммат эмас, балки хўрлик, ҳақорат тошларидай оғир туйилди. Шу гал сизни ёнимда кўргим, кўзларингизни бир он термилгим келди. Аммо кейин бу истагимдан ўзим уялиб, қўрқиб кетдим. Бир лаҳзалик ожизлигимдан, бахтсизлигимдан уялдим, билсангиз. Биламан, сиз ҳеч қачон мени бахтсиз кўришни, қийналишимни истамайсиз. Ёрдам беришга, юпанч-таскин бўлишга уринасиз. Буни инсонийлик бурчингиз деб биласиз. Бироқ бу нарса мени баттар бахтсиз қилишини тушунолмайсиз. Шунинг учун ҳам ўша дамда ўзимдан нафратланиб кетдим. Ёмғирда шалаббо бўлиб, худди ёмғир сувлари каби ерга сингиб кетгим келди. Осмондан эмас, юрагимдан тошиб чиққан ёмғирларнинг бағрида бир умр қолиб кетгим келди... Сизга зорлигимни сездим. Аммо буни ҳеч қачон тан олмайман. Бу ёмғир ерга қайта ёғмагани сингари мен ҳам энди бундай ожизлик қилмайман...
|
Категория: Ayriliq |
Просмотров: 747 |
Добавил: AbDuLLaTiF
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
UmidBek
|
|
|
AziK
|
|
|
|