Алишер Узоқов актёрликни тарк этишини маълум қилди
Таниқли актёр Алишер Узоқов 2013 йил 16 сентябр куни "Радио Гранд"нинг меҳмони бўлди."Файзли оқшом" дастурида иштирок этган Узоқов мухлислар ва бошловчи Иброҳим Аҳмедовнинг саволларига жавобберар экан, энди кинода бошқа роль ижро этмаслигини маълум қилди. Бошловчининг "мухлислар нега Алишер киноларда кўринмай қолди, деб қизиқишяпти", деган саволига умидлиактёр "Кўп чиқсам ҳам, кам кўринсам ҳам гапиришади. Лекин энди мен кинода роль ижро этмоқчи эмасман, бошқаишлар билан шуғулланишни мақсад қилганман", деб жавоб берди. Алишернинг айтишича,ҳамма актёрнинг тақдири ҳар хил, кимдир бир умр кинода суратга тушса, бошқасига бор-йўғи бир-икки йил ижодқилиш насиб этади. Бироқ, у айнан нима сабабдан актёрликни тарк этмоқчи эканини очиқ гапирмади. Алишер Узоқов нафақат кинодаги роллари, балки режиссёрлик ишлари билан ҳам машҳур. Айнан у суратга олган"Энди дадам бўйдоқ" картинаси M&TVA-2012да "Йилнинг энг яхши фильми" номинациясида бош мукофотни қўлгакиритган.
Ответить
Дата: 25/09/2013 в 14:10