Истеъдодли ўзбек киноактрисаларидан бири бўлган Шахзода Матчонова Қирғизстоннинг MKS-Project компанияси томонидан суратга олинган "Туман" тўлиқ метражли бадиий фильмида бош рол ижро этди. Қирғиз киноижодкорларнинг айтишларича, янги кинокартина экран юзини декабр ойида кўради. Бу ҳақда 12uz хабар беради. Таъкидлаш жоизки, ушбу рол Матчонованинг Қирғизстон кинематографиясидаги иккинчи роли бўлиб, аввалроқ актриса Ситора Фармонова билан биргаликда 25-қисмдан иборат "Обшага" ("Ётоқхона") телесериалида суратга тушган эди.